Эрон ядровий дастурни музлатиш шартномасидаги иштирокини тўхтатиши мумкин

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний парламентда нутқ сўзламоқда.

АҚШ Эронга нисбатан санкциялар жорий этишда давом этадиган бўлса, Теҳрон яқин соатларда халқаро ҳамжамият билан тузилган ядровий дастурни музлатиш шартномасини бекор қилади.

Бу ҳақда 15 август куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний парламентда қилган чиқишида маълум қилди.

2015 йилда Эрон АҚШ, Россия, Хитой ва Европанинг яна уч давлати билан узоқ давом этган музокаралардан сўнг ядровий дастурни музлатиш шартномасини имзолаган эди. Мазкур шартномага кўра, Теҳрон ҳалқаро ҳамжамият томонидан Эронга нисбатан санкциялар бекор қилиниши шарти билан ядровий дастурни тўхтитишга рози бўлган.

Бироқв АҚШ 2017 йил июлида Эронга нисбатан санкциялар кўламини кенгайтирди. Бунга жавоб тариқасида эса Эрон ракета дастурини молиялаштиришни ярим миллиард долларга кўпайтирди.