19 август куни Донецк вилояти Зайцево посёлкасида россияпараст айирмачилар томонидан тинч аҳоли вакилларининг уйлари ўққа тутилган.
Ўқ отишни тўхтатиш режимини назорат қилаётган гуруҳга кўра, айирмачиларнинг ўққа тутгани ортидан тинч аҳолига тегишли бир нечта уй ёнган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумт йўқ.
Расмий Киев маълумотига кўра, сўнгги бир неча кун ичида айирмачилар жами 30 марта оташкесим шартларини бузган. Ўз навбатида ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган айирмачилар раҳбарлари ҳукумат кучлари томонидан 40 марта ўқ отилганини айтди.
Украина шарқида сўнгги уч йил ичида 3000дан зиёд тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.