Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик тантаналари анъанавий тарзда Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғ бош саҳнасида ўтказилмайди.
Кун уз сайтининг ўз манбасига таяниб 21 август куни хабар беришича, Мустақиллик тантаналарини "Ўзбекистон халқаро форумлар саройи"да концерт кўринишида ўтказиш белгиланмоқда.
"Бундан ташқари Самарқандда 28 августда ўтказилиши режалаштирилган Шарқ тароналари мусиқа фестивалининг тантанали концерт дастурида иштирок этган маҳаллий санъаткорлар кейинги катта тадбирда иштирок этмайди", деб ёзади Кун уз нашри.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Мустақилликнинг 26 йиллик тантаналарини “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.
2016 йилда Ислом Каримов оғир касаллиги ва вафоти муносабати билан Мустақиллик байрами расмий тантаналари ўтказилмаган эди.