Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан 17 август куни бўшатилиб, “Ўзбекистон" каналига директор этиб тайинланган Хайрулла Нуриддинов 21 август куни яна эски лавозимига қайта тикланди.
Уч кун Миллий телерадиокампания раисининг биринчи ўринбосари бўлган Баҳодир Юнусов эса “Ўзбекистон” телеканалига директор бўлди.
"Ўзбекистон 24" телеканалининг маълум қилишича, “Ўзбекистон” телеканалига Хайрулла Нуритдиновгача директорлик қилган Нодир Тўлаганов Озод Ҳамидхўжаев ўрнига "Ўзбекистон 24" телеканали директори этиб тайинланди.
Расмий хабарларда бу каби уч кунлик алмашинувлар сабаби шарҳланмаган.