Россия СССРдан қолган сўнгги қарз - 125 миллион долларни тўлагани хабар қилинди.
21 август куни билдирилган хабарда айтилишича, Босния ва Герцоговинадан бўлган бу қарзни Россия 8 август куни берган.
Февраль ойида Москва Македонияга 60 миллион доллардан иборат СССР қарзини тўлаган эди.
"Айни пайтда Россиянинг ташқи қарзи 50 миллиард долларни ташкил этади. Шунга қарамай, Москва сўнгги йилларда жаҳондаги қатор давлатларга СССРдан қолган 80 миллиард доллар қарзни тўлаб берди", деб ёзди РБК нашри.