Улуғбек Рўзиқулов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати бош директорлигига тайинланди.
«Kun.uz»нашрининг ўз манбаларига таяниб билдиришича, 23 август куни президент қарори билан куннинг биринчи ярмида бош вазир ўринбосарива «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинган Рўзиқулов, куннинг иккинчи ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бош директори этиб тайинланган.
Рўзиқулов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни 2002 йилдан бери бошқариб келаётган Валерий Тяннинг ўрнини эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 августда Рўзиқуловнинг ўрнига бош вазир ўринбосари ва айни пайтда "Ўзагротехсаноатхолдинг" бошқаруви раиси лавозимга Нодир Отажоновни тайинлади.