Қурбон Ҳайити 1 сентябрда нишонланади

Тошкентдаги Минор масжидида Рамазон ҳайит намозини ўқиётган одамлар.

Қурбон Ҳайити Ўзбекистонда 1 сентябрь куни нишонланади. Шу муносабат билан 1 сентябрь дам олиш куни деб эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 24 август куни имзолади.

Қарорда ҳар доимгидай "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари ва бошқа мутасадди идораларга Қурбон Ҳайит кунини "миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш" ҳақида кўрсатма берилган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.