АҚШнинг Техас штатидаги сув тошқини кейинги кунларда ҳам тўхтамайди ва сувнинг ҳажми яна кўтарилиши кутилмоқда.
АҚШнинг тўртинчи йирик шаҳри Ҳьюстонда "Харви" довули билан бошланган ëмғир сатҳи 75 сантиметрни ташкил қилди.
Сув тошқини 28 август куни кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати томигача етгани хабар қилинмоқда. Ҳьюстон мэри Сильвестр Тернер минглаб одамлар бошпанасиз қолганини маълум қилди.
-Ҳозир бошпанагоҳларда жон сақлаётган одамлар сонига келсак, уларнинг сони 5 500 кишига етди. Мен бу рақам янада кўпаяди, деб ўйлайман, -деди мэр.
Сув тошқини оқибатида ҳозирга қадар камиад 8 одам нобуд бўлди¸ ўнлаб одам бедарак йўқолди.
"Харви" довули кейинги 12 йил ичида АҚШда кузатилган энг ҳалокатли офат деб баҳоланмоқда.
2005 йили Нью Орлеанга ëпирилган Катрин довули оқибатида 1800 одам нобуд бўлган эди.