Япония ва Жанубий Корея расмийлари Шимолий Корея 29 августга ўтар кечаси Японияга қарши қаратилган ракета синовини ўтказганини маълум қилди.
Япониядаги NHK телекомпаниясининг хабар беришича, ракета Япон денгизига тушиб Хоккайдо ороли яқинида портлаган. Ракета синови Японияга зарар еиказмади ва синов оқибатида жабрланганлар ҳам бўлмади.
Япония ҳукумати ватандошларни ракета синови ўтказилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўришга чақирган эди.
“Бу бизнинг давлатимиз учун жиддий ва мисли кўрилмаган даражадаги таҳдиддир”, деди Япония ҳукумати бош котиби Йошихид Суга.
Июль-август ойларида Шимолий Корея қатор ракета синовларини ўткизгани ортидан Вашингтон ва БМТ Пхеньянга нисбатан санкцияларни кучайтирган.
АҚШнинг огоҳлантирувига Шимолий Корея Гуам оролларига ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилган ва бунинг оқибатида икки давлат ўртасида кескинлик юзага келган эди.