Қирғизистон Олий суди мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг қамоқдаги мухолифатчи Ўмурбек Текебаев номзодини президентликка рўйхатга олишни сўраб тўпланган минглаб имзони рад этиш қарорини кучда қолдирди.
Марказий сайлов комиссияси расмийларининг 31 август куни маълум қилишича¸ "Ата Мекен" партияси аъзоларининг ўз етакчиси Текебаев номзоди учун тўплаган 39 мингга яқин имзоси Олий суд томонидан ҳам яроқсиз деб топилган.
15 октябрга белгиланган президент сайловларида номзод сифатида рўйхатга олиниш учун камида 30 минг имзо¸ бир миллион сўмлкик депозит ва қирғиз тили имтиҳонидан ўтиш талаб қилинади.
Сайлов комиссияси расмийлари қонунга кўра имзо йиғиш жараëни номзод таъсис этган жамғарма маблағи ҳисобига амалга оширилиши лозим бўлгани ҳолда¸Текебаев тарафдорларининг бу қонунни бузганини иддао қилмоқда.
16 август куни Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди "Ата Мекен" партияси лидери Ўмүрбек Текебаев ва собиқ вазир Дүйшўнкул Чотоновни 8 йилданга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Текебаев россиялик тадбиркорлардан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олганликда айбдор деб топилди. Текебаев ва тарафдорлари унинг сиëсий сабабларга кўра¸ жорий ҳукумат таъқибига учраганини айтмоқда.