Ўзбекистонда валюта эркин конвертацияси жорий этилгани ортидан Миллий банк доллар қийматини 4210 сўмдан 8100 сўмга кўтарганига қарамай, GM Uzbekistan автомобилларининг нархи аввалги ҳолатда сақлаб қолинади.. Бу ҳақда GM Uzbekistan ширкатининг расмий сайтида маълум қилинди.
“Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги УП-5177сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини бажариш мақсадида 2017 йил 5 сентябридан "GM Uzbekistan" ҲЖ автомобилларига белгиланган чакана нархлар фақат миллий валюта - сўмда белгиланади. Бу ҳолатда автомобилларга белигланган чакана нархлар мазкур Фармон қабул қилингунга қадар бўлган ҳолатда сақлаб қолинади”, дейилади расмий билдирувда.
Президент фармонида GM Uzbekistan автомобиллари нархини 5 сентябрдан фақат сўмда белгиланиши шартлиги белгилаб берилган эди.
Бунгақ қадар ҳам GM Uzbekistan нархларни сўмда белгилаб келган, бироқ Миллий банк белгилаган доллар қийматига қараб нархлар ҳар ҳафтада ўзгартириб турилган.