Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекка қилган давлат ташрифи доирасида ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан ўтказган учрашув пайтида “Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий ишонч мустаҳкамланди”, деб билдирди.
Ўз сўзида давом этган Мирзиёев бу сиёсий ишончни иқтисодий алоқлар билан мустаҳкамлаш зарурлигини айтди.
- Икки давлат ўртасида савдо-сотиқ бўлишини истаймиз. Савдо бўлиб турса, бизнес муҳити бўлса, ўзаро тушуниш бўлса ва биз уларга ҳалақит бермасак, биласизми, бизнинг ўртамизда қандай катта савдо айланмаси бўлади? Бу эса одамлар ўртасида дўстлик ва ишчи ўринлари бўлади деганидир, -деди Мирзиёев.
Унга кўра, сўнгги 7 ойда Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан савдо алоқаси 2016 йилдагига қараганда 60 фоизга кўпрайди. Айрим маълумотларга қараганда доллар ҳисобида бу кўрсаткич 200 миллион долларга яқинни ташкил этган. Мирзиёев икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини 500 миллион долларга етказиш ниятида эканини айтди.
Мирзиёев 5 сентябрда икки кунлик давлат ташрифи билан Қирғизистонга келиган эди.