Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Остонага борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бошланган Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этмоқда.

ЎзА агентлиги хабарида айтилишича, саммитни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев очган ва тадбир аввалида Қуръон тиловат қилинган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бу тадбири илм-фан, технология ҳамда ислом оламини модернизация қилиш мавзуида ўтмоқда.

Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этмоқда.

Саммит якунида Остона декларацияси имзоланиши кутилмоқда.