АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатшунос, собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев ОзодНазар эшиттиришида Сирдарёнинг Сайхунобод тумани ҳокими мактаб директорларини калтаклагани акс этган видеони кўриб, шундай фикр билдирди. "Агар Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти илм-маърифат етакчилари бўлмиш мактаб директорларини калтаклаган муштумзўр ҳокимни лавозимидан олиб, уни муносиб жазоламаса Ўзбекистонда одамлар президента ҳам, адолат устиворлигига ҳам ишонмай қолиши аниқ", - деди сиёсатшунос.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди