Сербиянинг лесбиянка эканини очиқ тан оладиган Бош вазири Ана Брнабич пойтахт Белградда 17 сентябрь куни бўлиб ўтадиган гей парадда иштирок этади.
Бундан аввал мамлакат бош вазири ҳар йили бўлиб ўтадиган парадда иштирок этмаган эди.
Парадда яна меҳнат вазири ҳамда Белград шаҳри мэри ҳам қатнашади.
“Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз” шиори билан ўтказиладиган парад қатнашчилари шаҳар марказида полиция қуршовида марш қиладилар.
Сербия парламенти июнь ойида мамлакат тарихида биринчи марта аёл киши ва лесбиянка эканини яширмайдиган шахсни бош вазир лавозимига сайлади.
Ўтган ҳафтада Брнабич фақатгина жинсий ориентацияси туфайли ва мамлакатнинг Европа Иттифоқи олдидаги имиджини яхшилаш учингина сайлангани ҳақидаги айбловларни “бўлмаган гап” дея таърифлади.
Сербияда гомосексуализм ҳақида салбий қарашлар кенг тарқалган. Шу сабаб парадларни кўп сонли полиция хизматкорлари назорат қилиб туради.