Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи 18 сентябрдан бошлаб ёпилади ва унинг ўрнида дельфинарий, "Америка тепалиги", сёрфинг учун жой ва савдо-кўнгилочар маркази барпо этилади.
Газета уз нашрининг билдиришича, Миллий боғни юқори технологияли маданият ва дам олиш масканига айлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси 4 сентябрь куни қарор қабул қилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил қилади..
Қарорда қайд этилишича, умумий майдони деярли 21 гектар бўлган боғ аҳоли, энг аввало ёшлар талабини қондириши, жаҳон стандартлари даражасида юқори технологияли бўлиши лозим.
Лойиҳа концепциясига мувофиқ, боғ кунига 10 минг нафаргача мижозга хизмат кўрсатиши керак.
1 октябрга қадар боғдаги бинолар ва аттракционлар демонтаж қилиниши ҳамда 1 ноябргача инвесторга 49 йиллик ижарага топширилиши учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилиши лозим. Янги дам олиш маскани 2021 йил 1 январигача ишга туширилиши лозим бўлади.
Дам олиш маскани учун хориждан келтирилувчи қурилиш материаллари, ускуналар, техникалар, аттракционлар, аудио ва видеоқурилмалар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар божхона тўловларидан озод қилинади.