Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизматининг маълум қилишича¸ 3-7 октябрь кунлари Жиззах вилоятининг Фориш туманида Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма машқлари ўтказилади.
Тоғларга бекинган «бандитлар»ни йўқ қилиш ўйинларида¸ айтилишича¸ Марказий ҳарбий округнинг Тувада жойлашган тоғ-мотоўқчи бўлинмаси иштирок этади.
Денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда жойлашган Ҳаëтбоши тоғларидаги махсус полигонда ўтказиладиган мазкур машғулотларда 150 нафарга яқин россиялик ҳарбий қатнашади.
2000 йилда очилган мазкур ҳарбий полигонда Россия ҳарбийлари ўзбек томони билан сўнгги марта 2005 йилда қўшма аксил-террор машғулотлари ўтказган.