ЎФФ президенти Рустам Бобомуродовни ҳакамлик фаолиятидан маҳрум қилди

Ўзбекистон Футбол федерациясининг янги президенти Умид Аҳмаджонов томонидан 20 сентябрь куни ўтказилган ҳакам ва инспекторлар кенгаши йиғинида Рустам Бобомуродов ҳакамлик қилиш ҳаққидан умрбод маҳрум этилди¸ деб хабар берди маҳаллий подробно.уз нашри.

Бундай кескин қарорга¸ айтилишича¸ Бобомуродов ўтган йил 16 сентябрь куни Олий лигадаги «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги ўйинда йўл қўйилган «жиддий камчиликлар» сабаб бўлган.

Бу ўйинда бош ҳакам бўлган Бобомуродов¸ «Бухоро» жамоасига қарши берилмаган жарима тўпи учун инспектордан қониқарсиз баҳо олган.

Айтилишича¸ Бобомуров¸ ўйинга ҳалол ҳакамлик қилгани ва 11 метрлик жарима тўпи белгилаш учун асос бўлмагани боис¸ уни бермаганини айтган.

Ўзбек футболидаги инқироз мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб келаëтгани ортидан ўтган ой ЎФФ президенти ўзгариб¸ Мираброр Усмонов ўрнига Умид Аҳмаджонов тайинланган эди.