Прокуратура: Чорвачилик бўйича қўшиб ёзиш ва талон-тарожлар давом этмоқда

Бош прокуратура мамлакат чорвачилик тизимини текшириб, статистик ҳисоботларда қўшибёзиш ҳолатларини аниқлади (“Ҳуқуқ”, 21 сентябрь). Масалан, Навоий вилоятида 144,6 минг ва Қорақалпоғистон Республикасида 19,3 минг чорва бош сони қўшиб ёзилган. Масалан, вилоятнинг Томди тумани мансабдорлари 47,8 минг бош чорва сонини қўшиб кўрсатишган. Текширувларда, бундан ташқари, чорва молини талон-тарож қилиш жиноятлари фош этилган. Қолаверса, банклар томонидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган кредитни ўмариш ҳоллари қайд этилган. Масалан, биргина Тошкент вилоятида 450 миллион сўмлик кредит маблағи талон-тарож этилган.