Ўзбекистонда талаба, ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримидан қайтарилгач маҳалла фаоллари уйма-уй юриб теримчилар рўйхатини тузишга киришган.
Айрим вилоятларда ўқувчиларнинг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда.
- Ўн кунга ётоғи билан пахтага боришларинг шарт деяпти. Пахтага боролмайман, ишим қолиб кетади, деганлардан кунига 10 минг сўмдан 10 кунлик терим учун 100 минг сўм пул сўралмоқда, - дейди андижонлик Ҳаётулло.
Бундай холат Ўзбекистонда талабаларнинг пахтадан қайтарилиши ортидан рўй бермоқда.
Бир кун аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов пахта далаларидаги талабалар, ўқитувчи ва шифокорларни қайтаришга буйруқ берган эди.