Ҳиндистондаги PTI агентлигининг хабар беришича¸ Деҳли ва Тошкент ҳукуматлари уран сотиб олиш бўйича музокара бошлаган.
Айтилишича¸ Ҳиндистон ҳукумати ўз атом электростанцияларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун стратегик уран заҳирасини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистондан уран сотиб олмоқчи.
Ўтган ой Ўзбекистон расмий делегациясининг Ҳиндистонга қилган сафари давомида ушбу масалада ҳам музокара бўлиб ўтган.
Ҳинд расмийсининг маҳаллий агентликка айтишича¸ Деҳли ҳукумати Ўзбекистондан уран сотиб олишга авваллари ҳам ҳаракат қилган¸ бироқ Тошкент уранни ҳинд портларига етказишга рози бўлмаган.
Уран бўйича музокаралар Ҳиндистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказган учрашувларидан икки ой ўтиб бошланган.