Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича битимни ратификация қилди.

Қирғизистон парламенти бугунги ёпиқ мажлисида қирғиз-ўзбек чегараси бўйича битимни иккинчи ва ўқишда кўриб чиқиб, ратификация қилди.

Жўғўрқу Кенеш матбуот хизматига таяниб, Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, мажлисга қатнашган 97 депутатнинг ҳаммаси ҳужжатни маъқуллаб овоз берган.

21 сентябрь куни бу масала парламентда ёпиқ эшиклар ортида биринчи ўқишда муҳокама қилинган, парламент сессиясида иштирок этган 86 депутатдан 84 нафари шартномани қўллаб, 2 нафари эса қарши овоз берган эди.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг 85 фоизи аниқланиб бўлингани тўғрисидаги шартнома 5 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бишкекка давлат ташрифи билан келганида имзоланган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси чегаралар бўйича 26 йилдан бери музокаралар олиб бормоқда. Чегаранинг аниқланмай қолаётган 300 километрга яқин қисми юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 килмоетрни ташкил этади.