Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси сентябрь ойида Суриядаги жанглар оқибатида 3055 одам ҳалок бўлганини билдирди. Ҳисоботда айтилишича, бу жорий йилдаги энг катта кўрсаткичдир.
1 октябрда эълон қилинган ҳисоботда таъкидланишича, сентябрь ойида ҳалок бўлган 3055 одамдан 955 нафари тинч аҳолидир. Уларнинг 207 нафари балоғатга етмаган бола ва 148 нафари аёл киши.
Сурияда олти йилдан бери давов этаётган ватандошлар урушида шу кунгача 330 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, 5 миллион одам қочқинга айланди.