Президент Владимир Путин 65 ёшга тўлгани муносабати билан Россия бўйлаб 7 окятбр куни ўтказилган намойишларда 270 нафардан ортиқ одам полиция томонидан қўлга олинди.
Ҳукумат рухсат бермаган намойишлар ҳибсда қолаётган мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорлар томонидан уюштирилди.
Хабарларга кўра, Навальний тарафдорлари Россиянинг 80га яқин шаҳрида норозилик акциясини ўтказган.
Москвада бир неча юз одам Александр Пушкин ҳайкали қошида тўпланиб, Кремль томон “Путин ўғри” шиори остида юриш қилди. Намойиш иштирокчилари, шунигдек: “Туғилган кунингиз билан! Навальнийга озодлик! Путинсиз Россия учун! Адолатли сайловлар учун! [Навальний сайлов кампанияси етакчиси Леонид] Волковга озодлик!” дея ҳайқиришди.
Санкт-Петербургдаги намойишда эса тахминан 1,5 минг одам қатнашди. Шаҳар полицияси камида 66 шахсни қўлга олди. Хабарларга кўра, бир неча намойишчини полиция калтаклаган.
Навальнийнинг ўзи эса 29 сентябрь куни Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга йўл олган пайтида қўлга олинган ва 20 кунга ҳибс қилинган. Россия Ички ишлар вазирлиги Навальний одамларни рухсат берилмаган митингларда қатнашишга чорлагани учун қўлга олинганини билдирган.