Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да Тожикистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон савдо-саноат палатиси матбуот хизматига кўра, 11 - 14 октябрь кунлари ўтказиладиган тадбир доирасида икки мамлакат компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида Ўзбек-Тожик бизнес форуми ҳам ўтказилади.
Ислом Каримов даврида совиб кетган Тошкент-Душанбе муносабатлари кейинги 1 йил ичида сезиларли ривожланмоқда.