PEN International ҳам Тошкент ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради

Журналист Бобомурод Абдуллаев

Халқаро ПЕН ташкилоти (PEN International) 27 сентябрь куни Ўзбекистон МХХ томонидан қўлга олинган Бобомурод Абдуллаев тақдири хусусида “жиддий хавотир” билдирди.

Гуруҳ эълон қилган баëнотда¸ 1 октябрь куни хотинига бирров кўрсатилганидан бери аҳволи номаълум қолаëтган Абдуллаевнинг МХХнинг даҳшатли ҳибсхонасида қолаëтгани ва унинг бу ерда қийноққа солинаëтганига оид хавотирлар кучайиб бораëтгани айтилади.

Бобомурод Абдуллаевнинг фақат журналистик фаолияти учун ушлаб турилганини таъкидлаган PEN International Ўзбекистон ҳукуматини журналистни зудлик билан ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш ва унга нисбатан қўйилаëтган жиноий айбловларни бекор қилишга чақиради.

Айни пайтда гуруҳ халқаро жамоатчиликни ҳам ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов ва Бош прокурор Ихтиëр Абдуллаевга мурожаат йўллаб¸ Абдуллаевни озод қилишни сўрашга чақиради.

Бундан аввал Amnesty International, Human Rights Watch каби халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистон ҳукумати¸ хусусан президент Шавкат Мирзиëевни Бобомурод Абдуллаев ва у каби бошқа сиëсий маҳбус ва маҳкумларни озод қилишга чақирган эди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 1 октябрь куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси¸ 4-банди бўйича давлатга қарши фитна уюштириш ва конституцион тузумга тажовузда гумонланаëтган Бобомурод Абдуллаев расмий айблов эълон қилингунга қадар¸ 10 кун ҳибсга ҳукм қилинди. Акс ҳолда¸ журналист озод этилиши лозим.