Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги АҚШнинг USAID ташкилоти кўмагида ва ҳукумат қошидаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида руҳонийларни силга қарши курашга жалб қилди. Лойиҳада иштирок этаётган масжидларнинг имом-хатиблари намоздан кейин 15 дақиқа қавм билан сил мавзусини муҳокама қилмоқда.
USAID 2015 йилдан буён Тожикистоннинг сил хавфига дуч келиши мумкин бўлган 27 шаҳри ва туманида 143 та жамоатчилик қўмитаси ташкил қилган. Уларга силга чалинган 800 дан зиёд одам киритилган. Беш йиллик бу лойиҳа учун USAID 13,3 миллион доллар маблағ ажратган.