Ўзбекистон расмийлари собиқ сиёсий маҳбус Мурод Жўраевга тиббий муолажа учун чет элга чиқишга рухсат бердилар. Бу ҳақда Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси хабар тарқатди.
Хорижга чиқишга изн Мурод Жўраев қамоқдан озод бўлганидан қарийб икки йил ўтгач – шу йилнинг 7 октябрида берилган. Умрининг 20 йилдан кўпроғини қамоқда ўтказган Жўраевнинг соғлиғига панжара ортида жиддий путур етган.У муолажа учун Германияга бормоқчи эди. Шу йил июнида собиқ сиёсий маҳбуснинг рафиқаси Холбика Жўраева Озодликка расмийлар эрига “ОВИР визаси”ни 15 йилдан кейин беришга ишора қилганлари ҳақида гапириб берганди.
Ҳуқуқ фаоллари узоқ йиллик қамоқдан сўнг озод бўлган Мамадали Маҳмудов ва Муҳаммад Бекжонга ҳали-ҳануз хорижга чиқишга рухсат берилмаётганига ҳам эътибор қаратганлар.