Қирғиз-қозоқ чегарасида вазият мураккаблигича қолмоқда

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги "Ақ-Жўл" назорат-ўтказиш маскани, 2017 йил 12 октябри.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтказиш масканларида вазият ўзгаришсиз қолаяпти.

Қирғизистон Чегара хизматидан Озодликка маълум қилишларича, Чуй вилоятидаги “Ақ-Тилек” масканида 300 га яқин енгил ва юк машинаси йиғилиб қолган. Талас вилоятидаги “Чўн-Қапқа” масканида ҳам яна шунча машина тўпланган.

Қирғиз-қозоқ чегарасида вазият 10 октябрдан мураккаблаша бошлаган. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотига кўра, ўтган сешанба оқшомидан Қозоғистон назорат-ўтказиш масканидан ўтаётган шахслар ва транспорт воситаларини қаттиқ текшира бошлаган, бунинг натижасида ўтказиш пунктларида турнақатор навбатлар вужудга келган.