Туркманистонликлар боғча ҳақининг 10 баробар оширилишидан норози бўлмоқда

Ашхободдаги бола боғчаларидан бири.

Туркманистонда ижтимоий имтиёзларнинг бекор қилиниши ва айрим хизмат ҳақларининг оширилиши маҳаллий аҳоли ичида норозиликни кучайтирмоқда. Жумладан, болалар боғчасига тўланадиган хақларнинг 10 баробар оширилиши Дашоғуз вилоятида чоғроқ намойишга сабаб бўлган.

Шу йил 1 ноябридан Туркманистонда бир бола учун боғчага тўланадиган ҳақ 8 манатдан 80 манатга, яъни 10 баробар оширилиши айтилган. Таълим вазирлиги вакилларининг Озодлик радиоси туркман хизматига маълум қилишларича, айрим минтақаларда боғча учун бир ойлик ҳақ ҳатто 96 манат (тақрибан 27 доллар) бўлиши мумкин.