Ҳиндистон ўз атом электр станциялари учун 2 минг тоннадан кўпроқ уран сотиб олиш юзасидан Ўзбекистон билан музокаралар олиб бормоқда.
The Economic Times нашри ёйинлаган мақолада дунёда уран экспорти бўйича еттинчи ўринда турадиган Ўзбекистон “стратегик уран заҳирасини яратишда Ҳиндистон учун асосий ўйинчига айланиши” айтилади.
Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг шу йил июнида ШҲТнинг Остона саммити теграсида бўлиб ўтган учрашуви чоғида уран етказиб бериш бўйича сўзлашган. “Айнан шу учрашув чоғида Ўзбекистон президенти ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга аҳд қилган”, деб ёзади The Economic Times ўзбек-ҳинд муносабатлари билан таниш бўлган манбасига иқтибосан.
Нашр шу йил августида Ўзбекистон делегацияси бу масала тафсилотларини ҳамда уран етказиб бериш шартларини муҳокама қилиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрган. Томонлар ўзаро келишувга эришса, Ҳиндистон Ўзбекистондан 2 минг тонна уран импорт қилиши мумкин.