Тошкентда ўтган XIII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунларига кўра, Ўзбекистон тайёр текстил маҳсулотлари ва яримфабрикатлар экспорти бўйича 1 миллиард доллардан кўпроқ қийматга эга шартномаларга қўл қўйди.
Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, бу борадаги йирик шартномалар Россия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур, Молдова ва бошқа мамлакатлар билан имзоланган. Айни пайтда шартнома тузиш жараёни ҳали якунига етмагани айтилмоқда.
Ўтган йилги ярмарка пайтида Ўзбекистон текстил маҳсулотлари ва пахта толаси экспорти бўйича 1 миллиард 32 миллион долларлик шартномалар имзолаганди.
Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда олтинчи, тола экспорти бўйича эса бешинчи ўринни эгаллаб келади.