Украина Давлат миграция хизмати Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили атрофида бўлган 20 нафар кишини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Украина бош прокурори Юрий Луценко билдирди, дея хабар қилади "Интерфакс – Украина”.
Бош прокурорга кўра, Грузия ватандошлари бўлган бу шахслар “маданият арбоблари” ўлароқ расмийлаштирилганлар, бироқ улар Саакашвилининг қўриқчиси ва ёрдамчиси вазифасини бажарганлар. Луценко эндиликда бу одамлар Украина Олий Радаси олдидаги норозилик лагерида бўлиб, гўё давлат тўнтариши амалга оширишни режаламоқдалар.
Бу иддаога жавобан Саакашвили Олий Рада олдидаги майдонда турган норозилар ёнига кетаётганини билдирган. У мухолифатнинг барча лидерлари ва тарафдорларини норозилик акциясига қўшилишга чақирган.
Аввалроқ Киев Михаил Саакашвилига қочқин мақомини беришни рад этгани маълум бўлганди. Бош прокурор Луценко Саакашвили Грузияга депортация қилишини мумкинлигини билдирган. У сиёсатчини ҳокимиятни эгаллаб олиш уринишида айблаган.
Июль ойи охирида президент Петро Порошенко Михаил Саакашвили Украина ватандошлигидан маҳрум қилганди. Грузияда Саакашвилига қарши бир неча жиноят иши қўзғатилган. Сиёсатчининг ўзи бу айбловларни сиёсий сабабга кўра билдирилган айбловлар эканини айтиб келади.