Афғонистонда Толибон ҳужумидан 13 полициячи ҳалок бўлди

Афғонистон ҳарбийси.

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Хонобод назорат-ўтказиш пунктига 29 октябрь куни Толибон жанггарилари ҳужум қилгани оқибатида 13 полициячи ҳалок бўлди.

Қундуз вилоят расмийларига кўра, жанггарилар назорат –ўтказиш пунктини вайрон қилган. Назорат пунктидаги полициячилардан фақат бир нафари тирик қолган. Толибон ҳаракати ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Толибон жанггарилари 19 октябрда ҳам Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий лагерга ҳужум қилиб, 43 ҳарбийни ўлдирган эди.

17 октябрда Пактия вилоятида Толибон томонидан уюштирилган иккита ҳудкуш ҳужумда 80 одам ҳалок бўлган, 300 одам яраланган эди.