Саудия Арабистони қироли Салмон мамлакат бошқарувидаги асосий шахсларни истеъфога чиқарди. Қиролининг бу ҳаракати валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳокимиятини кучайтириш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.
Қиролниниг билдиришича, 5 ноябрь куни 11 шаҳзода, 4 вазир ва ўнлаб собиқ вазирлар коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан ҳибсга олинган. Мазкур қўмита яқинда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад томонидан ташкил этилган эди.
Расмий маълумотда қўлга олинганларнинг исми очиқланган эмас. Бироқ агентликлар ҳибс қилинганлар орасида миллардер Алвалид бин Талал ва собиқ молия вазири Иброҳим ал Ассаф борлигини билдирмоқдалар.
81 ёшли қирол ҳукуматдаги хавфсизлик ва иқтисодий соҳага масъул вазирларни ҳам алмаштирган. Жумладан, миллий гвардия вазири шаҳзода Митаб бин Абдулланинг ўрнига Холид бин Аяф тайинланган.
Шаҳзода Миттаб бин Абдулла 32 ёшли Муҳаммад бин Салмон кутилмаганда валиаҳд шаҳзода сифатида эълон қилинган 2017 йилнинг 22 июнига қадар тахт вориси сифатида кўриб келанган.
У 2015 йилда вафот этган қирол Абдулланинг энг сўнгги бевосита авлоди ҳисобланади.