Истанбул марказида қад ростлайдиган янги Опера уйи қурилишини бошлаб берган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон янги иншоотнинг Истанбул рамзига айланишини айтди.
Эрдўғон ўз сўзида¸ Опера уйининг Истанбул юраги саналган Тақсим майдонига янги ҳаëт беражагини ҳам таъкидлади.
2013 йили Гези парк ëнида катта иншоот қурилиши режаси ошкор бўлиши ортидан ўшандаги Бош вазир Эрдўғонга қарши кўп минг кишилик норозилик намойишлари айнан Тақсим майдонида бўлиб ўтган эди.
Отатурк маданий маркази биноси ўрнида қуриш бошланган 2500 ўринлик замонавий Опера уйининг 2019 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. 2008 йили таъмирга деб ëпилган бу марказнинг умуман таъмирланмагани¸ танқидчилар томонидан Туркия жумҳурияти асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва у қурган дунëвий давлат размларига қарши ҳаракат сифатида талқин этилди.
Эрдўғоннинг ҳокимиятни бошқараëтган исломий асосга қурилган АК партияси Туркия жумҳуриятининг конституцияда кафолатланган асос-устуни - дунëвийлик принципларига садоқат кўрсатмаëтган гуруҳ сифатида танқидга учраб келмоқда.