Янгийўл¸ Оҳангарон ва Тўйтепа ҳам вилоят бошқарувидаги шаҳарга айланди

Ўзбекистон президенти 3 ноябрь куни имзолаган қарорга мувофиқ¸ Янгийўл¸ Оҳангарон ва Нурафшон (асл номи Тўйтепа) Тошкент вилояти ҳокимлигига бўйсунадиган шаҳарга айланди.

«Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ¸ энди бу шаҳарлар ўз алоҳида маҳаллий бошқарув тизими – ҳокимликка эга бўлади.

Президентнинг мазкур қароридан сўнг¸ Тошкент вилоятида туманлар сони 15 тани¸ вилоят ҳокимлигига бўйсунувчи шаҳарлар сони эса¸ 7 тани ташкил этадиган бўлди.

Бунгача Ангрен¸ Бекобод¸ Олмалиқ ва Чирчиқ алоҳида ҳокимлик билан бошқарилаëтган Тошкент вилояти шаҳарлари эди.