Президент Мирзиёев "Ўзбеккўмир" ва "Шарғункўмир" акциядорлик жамиятларини (АЖ) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
"Халқ сўзи" газетасининг хабар қилишича, президент «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни 8 ноябрь куни имзолаган.
Бундай қарорни қабул қилишдан мақсад эса "кўмир саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишга доир тадбирларни ўз вақтида бажариш" дея ифодаланган.
Қарорда республикада кўмир қазиш ва вилоятларга етказишга оид режа-жадвални тасдиқлаб, куз-қиш даврида аҳолига ҳамда бюджет ташкилотларига қарорда тасдиқланган миқдордаги кўмирни ўз вақтида ва тўлиқ етказиб беришни таъминлаш тегишли ташкилотлар зиммасига юкланган.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари, аҳоли учун белгиланган арзонлаштирилган нархнинг ошириб юборилмаслигини таъминлаш қайд этилган.