Тошкент аэропортида доимий намозхона ташкил этилгани айтилмоқда

Тошкент аэропорти терминалларидан бири.

Тошкент халқаро аэропортида намозхона ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз мустақил манбаларига таянган ҳолда 12 ноябрь куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, аэропортнинг “Б8 бўлимига яқин жойда намоз учун алоҳида жой яратилган. Шунингдек, унинг олдида таҳоратхона ҳам бор. Аэропорт терминалидаги намозгоҳ очилганига эндигина икки кун бўлган”.

Kun.uz нашри қўшни давлатлар халқаро аэропортларида намозхонлар мавжудлигини таъкидлаб, Тошкент аэропортида аввалари намозхона фақат Умра ва Ҳаж сафари пайтидагина ташкил қилинганини эслатган.

“Эндиликда Тошкент аэропортидаги намозгоҳ доимий равишда фаолият олиб боради”, деб ёзади нашр.