Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси Анқара уламо Фатҳулло Гуланни ноқонуний равишда экстрадиция қилишда кўмак сўраб президент Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинга мурожаат қилгани тўғрисидаги хабарларни “кулгили ва асоссиз”, деб баҳолади.
Аввалроқ The Wall Street Journal Туркия ҳукумати Флинга кўмак учун 15 миллион доллар ваъда қилгани ҳақида хабар берган эди..
Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси 12 ноябрда тарқатган баёнотда Анқара Вашингтондан Гуланни Туркияга топширишни талаб қилишда давом этаётганини, лекин бу масалада ҳеч қандай ноқнуний ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини билдирди.
Анқара Гуланни 2016 йилги ҳарбий тўнтариш уринишини ташкиллаштирганликда айблаб, Вашингтондан бир неча марта уни экстрадиция қилишни талаб этган. Гулан бу айбловни рад этиб келмоқда. АҚШ Анқара ишонарли далил-исботларни тақдим этсагина Гуланни экстрадиция қилиши мумкинлигини билдирган.