Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев мамлакатда юзага келган ëнилғи тақчиллигини зудлик билан ҳал қилиш мақсадида нефтни қайта ишловчи заводларга давлат бюджетидан 2 триллион сўм (тақрибан 250 млн. доллар) қарз беришни буюрди.
Бу маблағ¸ айтилишича¸ Ўзбекистондаги корхоналар томонидан хориждан хом-ашë ва тайëр нефть маҳсулотлари сотиб олишга сарфланиши лозим.
Подробно нашрининг ëзишича¸ бу маблағнинг 600 миллиард сўми мамлакат ëнилғи қуйиш шохобчаларида юзага келган жорий тақчилликни юмшатиш мақсадида ҳафта охирига қадар ажратилади.
Айни пайтда¸ 15 ноябрдан Ўзбекистондаги бензин ва бошқа ëнилғи нархининг камида 30 фоизга ошиши ортидан президент бензин ва солярка истеъмоли учун белгиланган солиқни 50 фоизга камайтирди.