Тошкент бозорларида айрим маҳсулотлар учун чекланган харид нархи ўрнатилди. Рўйхат Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамда мутасадди қўмита ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан имзоланган.
Podrobno.uz нашрининг билдиришича, бозорда 1 кило картошка 3 минг, пиёз 2 минг, сабзи 1,5 минг, гурунч 3600 (“Аланга”нави) ва 6500 (“Лазер” нави) сўмдан қимматга сотилмаслиги лозим.
Мол гўштига 33 минг, қўй гўштига 34 минг, товуқ гўштига 18 минг сўм нарх белгиланди. Балиқ маҳсулотлари нархи 8 мингдан 15 минг сўмгача бўлган миқдорда тасдиқланди. Тухумнинг бир донаси 500 сўмдан қиммат сотилиши таъқиқланади.