Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Instagram саҳифасида президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов билан бирга тушган суратини эълон қилди.
Ўзбекистондаги маҳаллий нашрларнинг 19 ноябрь куни хабар беришларича, Рамзан Қодиров сурат остига ёзган шарҳида “ Ажойиб дўст ва биродар Ойбек Турсуновни топганим мен учун катта шараф бўлди”, деб ёзган ва шарҳ сўнггида Ойбек Турсуновга қарата “шунингдек, Чеченистонда сенинг таянч қўрғонинг борлигини айтмоқчиман”, деб билдирган.
Ойбек Турсунов - Ўзбекистон президентининг катта куëви бўлиб, у президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаши айтилади. Мирзиёенинг кичик куёви Отабек Шаханов эса қайноатсига тансоқчилик қилаётгани билдирилган.
Eltuz.com нашри 8 январь куни Мирзиëев кичик куёви Отабаек Шахановни хавфсизлик тизимларига ишга олганини ëзиб чиққан эди. Нашр иддаосига кўра¸ Отабек Шаханов январь бошида президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.