Ўшдаги Бобур номидаги Ўзбек академик театри Британия пойтахти Лондонга қилинган гастролларини якунлаб, Ўшда 99-театр мавсумини очди. 2018 йилда театр ўзининг юз йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Бобур театрининг директори Набижон Мамажонов билан мана шу мавзуларда суҳбатлашдик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўшда 1918 йилда бир гуруҳ ҳаваскорлар томонидан ташкил қилиниб, кейинроқ профессионал театр мақомига эга бўлган Бобур номидаги ўзбек академик театри сўнгги 25 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг совуши ортидан Ўзбекистон маданият ва санаът майдонидан узилиб қолган эди.
Театрнинг Тошкент билан алоқалари шу йилнинг январидан қайта тиклана бошланган эди.
16 январь куни Ўш театрига ташрфи қилган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Тошкент театрга 50 минг доллар ажратишга қарор қилганини билдирган ва бу ваъда бажарилган эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди