Тожик-афғон чегарасида гиёҳванд модда тужжорлари билан тўқнашувда бир чегарачи ўлди

Афғонистонда қорадори ноқонуний экилган далалар ҳайдаб ташланмоқда, Қандаҳор,18 апрель, 2017-йил.

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида гиёҳвандлик моддаларни олиб ўтишга уринганлар билан тўқнашган чегарачи ўлдирилди.

Тожикистон расмийлари 3 декабрь куни берган маълумотга кўра, Душанбедан 220 километр жанубдаги чегарада содир бўлган инцидентда яна 4 чегарачи жароҳатланган.

Расмий баёнотда, Афғонистондан Тожикистонга ноқонуний киришга уринганлар "афғон контрабандачилар гуруҳи", деб келтирилган. Уларга қаршилик қилган чоғда чиққан отишмада "қаҳрамонларча ўлган" ҳарбий эса Хайриддин Аҳматовдир.

Натижада, тожикистонлик чегарачилар 33 килограм гиёҳвандлик моддаларини ушлаб қолган.

Тожикистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси узунлиги 1 минг 344 километрдир. Афғонистон эса дунёнинг қорадори етиштириладиган энг йирик давлатидир.