Рим папаси роҳинжа мусулмонлари аҳволини кўриб йиғлаганини айтди

Рим папаси Френсис.

Рим папаси Френсис Бангладешда қочқин роҳинжа мусулмонларининг ачинарли ҳаётини кўриб йиғлаганини ва Мьянма ҳукумати билан мусулмон озчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида қатъий гаплашганини айтди.

-Ўтган кечада мен Мьянма ва Бангладеш сафаридан қайтдим. Бу сафар давомида мени ўз дуолари билан қўллаб турган ҳамма одамларга ташакур айтаман, - деди Рим папаси 3 декабрь куни.

У Бангладешда Мьянмадан қочган рохинжа мусулмонлари ҳақида гапирар экан: “Мен йиғладим, лекин йиғлаганимни улар кўрмасин учун яшрдим. Улар ҳам йиғладилар”, деб айтди.

Мьянмага қилган сафари пайтда сўзлаган нутқида Рим папаси роҳинжа мусулмонлар ҳуқуқларига амал қилиниши шартлиги ҳақида гапирган эди.

Фрэнсис 25 августда Мьянмада бошланган зўравонликлар ортидан рохинжа мусулмонларининг ўлдирилишига ва мамлакатдан қувиб чиқарилишига қарши эканини бир неча маротаба расман билдирган эди.

У халқаро ҳамжамиятни Мьянмадан Бангладешга қочишга мажбур бўлган 620 минг рохинжа мусулмон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирган.

Қўшма Штатлар Мьянмада роҳинжа мусулмонларга қарши зўравонликларни “этник тозалаш”, деб баҳолаган эди.