Чоршанба куни Лос-Анжелес яқинида янги ёнғин бошланди. Натижада 200 минг одам эвакуация қилинди. Thomas номи берилган ёнғин Калифорния штатида тинчимаётган ёнғинларнинг энг йиригидир. Ёнғин бир кун ичида 32 минг гектар жойга тарқалди. Хабарларга кўра, ёнғин камида бир кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Кучли шамоллар Лос-Анжелеснинг бой Бел-Эйр маҳалласида ҳам ёнғин келтириб чиқарди. Ушбу маҳаллада тадбиркор Илон Маск ва қўшиқчи Бейонсенинг мулки бор.
Ўзбекистоннинг ўтган йили оламдан ўтган президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг ҳам айни маҳаллада уйлари борлиги айтилади.
АҚШдаги нуфузли The New York Times газетаси 15 декабрь куни эълон қилган бош мақоласида Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Лос Анжелесдаги энг қиммат ва ҳашаматли маҳаллалардаги бир эмас¸ балки тўртта кўп миллион долларлик саройни сотиб олгани ҳақда хабар қилган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Лос-Анжелес мэри Эрик Гарсетти 230 мингдан ошиқ одам Лос-Анжелес ва Вентура округларидан эвакуация қилинганини билдирди.
Skirball номи берилган ёнғин эса қимматбаҳо уйлар ҳамда таниқли Getty Center музейига таҳдид солмоқда.
Сешанба куни Калифорния губернатори Жерри Браун ёнгин қуршовида қолган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп эса Twitterда калифорнияликларга ҳамдардлик билдирди.
2017 йил Калифорнияда ёнғинлар туфайли энг кўп одам ҳалок бўлган йил бўлди.