Ўшдаги ёнғинни 170 ўт ўчирувчи 5 соат ўчирди (ВИДЕО)

Ўшдаги ёнғин 5 соат давом этди.

Қирғизистон жанубий пойтахти ҳисобланмиш Ўш шаҳрининг Манас Ота мавзесидаги автомобил мойларини алмаштириш шаҳобчасида 11 декабрь тунда бошланган ёнғинни 170 ўт ўчирувчи 5 соат давомида бартараф этди.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, ёнғин 11 декабрь куни соат 20:30лар чамасида бошланган ва 12 декабрь куни соат 1:30ларда ўчирилган. Мой алмаштирувчи жой АЁҚШга яқин жойлашган. Ёнғин АЁҚШга туташиб кетмаслиги учун кўп сонли ўт ўчирувчилар жалб қилинган.

Ёнғиндан 700 квадрат метр ҳудуд зарар кўрган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмади. Офат пайтида одамлар жабрланмаган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўшдаги ёнғин 170 ўт ўчирувчи томонидан бартараф этилди