АҚШ молия вазирлиги Чеченистон президенти Рамзан Қодировни "Магнитский қора рўйхати"га киритди. Вазирликнинг билдиришича, Қодиров судсиз қотилликлар, қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа кўринишларига алоқадордир.
Шунингдек, мазкур рўйхатга Чеченистондаги Аргун шаҳар полицияси бошлиғи Аюб Катаев ҳам киритилди. У гейларни таъқиб қилиш ҳамда қийноққа солишда гумонланмоқда. Бундан ташқари "Магнитский рўйхати"га россиялик Андрей Павлов, Алексей Шешеня ва Юлия Майорова ҳам киритилди.
"Магнитский рўйхати"га АҚШ ҳукумати нуқтаи назарида коррупцияга ва инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор одамлар киритилади. АҚШ конгресси "Магнитский рўйхати"га асос бўлган "Магнитский акти"ни 2012 йилда қабул қилган эди. "Магнитский акти"га ўхшаш қонунлар Британия, Канада ва Литвада ҳам бор.
Hermitage Capital Сергее жамғармаси юристи бўлган Магнитский Россия бюджетидан катта миқдордаги маблағлар ўғирланаётганини фош этган эди. Россия ҳукумати юристни солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб ҳибсга олган. Магнитский 2009 йилда Москвадаги тергов изоляторида ҳалок бўлган.