Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XIII ялпи мажлисида ҳисобот берган Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев пахта ва ғалла экаëтган фермерларнинг ўз меҳнатидан даромад кўрмаëтганини эътироф қилди.
Кун.уз нашри Мирзаевдан келтирган иқтибосда:
“Республика бўйича ҳисобланса, 38 фоиз эскирган техникалардан ташқари, қарийб 4600та агро техника воситалари жойларда етишмаяпти. Агар ҳайдов машиналарининг ўзи ҳақида сўз юритилса, 1100та тракторларнинг етишмаслиги аниқланган. Эскирган техника воситалари билан шудгорланмаган ерлар ва бошқа камчиликлар туфайли фермер ғалла ва пахта мавсуми якунида фойда эмас, зарар кўрмоқда» дейилади.
Бундай муаммога ечим сифатида таклиф этилган кўп тармоқли фермер хўжалиги мақомининг белгиланмагани¸ Мирзаевга кўра¸ қишлоқ хўжалигида самарали ислоҳот ўтказишга имкон бермаяпти.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги вазиятнинг аянчли эканини қайта-қайта таъкидлаб келаëтган президент Шавкат Мирзиëев¸ жорий ҳафта пахтакор фермерлар даромадини оширишга қаратилган фармонга қўл қўйди.